Педагог ўз касбий фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
– қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиш;
– белгиланган тартибда муаллифлик дастурларини ва ўқитиш услубиётини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ижодий фаоллик кўрсатиш, шунингдек тегишли ўқув фанлари, курслари ва модулларидан фойдаланиш;касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш;
– ўз касбий фаолиятига ғайриқонуний равишда аралашувдан ҳимояланиш;
– таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этиш.
Педагог қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.