Педагогларга бериладиган қандай устамалар бор?

Ўқитувчиларга бериладиган қандай устамалар бор? Улар неча фоиз миқдорда берилади?

Педагог ходимларга бериладиган бир қанча устама турлари бор. Биз уларнинг бир қанчасини ушбу мақолада жамладик.

Директор жамғармаси ҳисобидан умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларига бериладиган устамалар

Мазкур устамалар педагог, психолог ва кутубхона ходимлари базавий тариф ставкаларига нисбатан 10 фоиздан – 40 фоизгача бўлган миқдорда тайинланади. Унинг тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-центабрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида» Низом билан белгиланади.

Фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарларига тўланадиган 10 фоизлик ҳар ойлик устама

Умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнини сифатини янада яхшилаш, фанлараро интеграцияни кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, СТEАМ ёндашувини самарали татбиқ этиш, таълим жараёнида педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишда фаоллиги учун Ишчи гуруҳнинг қарори билан умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарларининг базавий тариф тавкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-центабрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида» Низом билан белгиланади.

Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришган мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига тўланадиган 40 фоизгача устамалар

Ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган умумий ўрта таълим мактаби раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига бир ўқув йили давомида 40 фоизгача устамалар тўлаб берилади. Бунда мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилари рағбатлантиришга тавсия этилган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхати ҳар ўқув йили якунида эълон қилинади.

Раҳбар ва педагог кадрларга ушбу мактаблар томонидан иккита босқич доирасида жами тўпланган балларга қараб қуйидаги миқдорларда устама белгиланади:

– таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган биринчи 5 фоиз умумтаълим мактабларига — 40 фоиз;

– таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган кейинги 10 фоиз умумтаълим мактабларига — 30 фоиз;

– таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган кейинги 15 фоиз умумтаълим мактабларига — 20 фоиз;

– таҳлил қилинган қолган умумтаълим мактабларига — 10 фоиз.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 май кунги «Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларга устама бериш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 263-сонли қарори билан тартибга солинади.

Халқаро тан олинган ёки миллий сертификатга эга бўлган айрим фан ўқитувчиларига бериладиган устамалар

Бу устамалар Халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган фан ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз, миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга эса 20 фоиз миқдорида берилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон фармони, 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарори ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 июлдаги бир неча вазирликлар билан имзолаган 25-сонли қўшма қарори билан тартибга солинади.

Вазир жамғармаси ҳисобидан умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга бериладиган устамалар

Ушбу устамалар вазирлик тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида 9 ой давомида берилади. Шунингдек, халқ таълими тизимида фаолият юритаётган илғор ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади.

Бунинг тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган «Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисида»ги Низом билан белгиланади.

Ўқувчилиги вақтида олимпиадаларда ғолиб бўлган педагог кадрларга ҳар ой 100 – 150 фоиз миқдорда тайинланадиган устама

Бу каби устамалар ўқувчилиги вақтида Халқаро олимпиада ғолиб бўлиб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган педагог ходимларнинг лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларига лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўлаб берилади.

Ушбу тартиб Президентнинг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4306-сон қарорида белгиланган.

Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга бериладиган устамалар

Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан келиб чиқиб қуйидаги миқдорда устамалар тўланади:

– 6 ойдан – 3 йилгача иш стажига эга бўлган ўқитувчига 10 фоиз;

– 3 йилдан – 5 йилгача иш стажига эга бўлган ўқитувчига 20 фоиз;

– 5 йилдан – 10 йилгача иш стажига эга бўлган ўқитувчига 30 фоиз;

– 10 йилдан – 15 йилгача иш стажига эга бўлган ўқитувчига 40 фоиз;

– 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ўқитувчига эса 50 фоиз устама тўлаб берилади.

Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги «Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида»ги 471-сонли қарори билан белгилананган.

Ундан ташқари олис ҳудуддаги мактабга бориб ишламоқчи бўлган ўқитувчиларни янада рағбатлантириш учун 2021 йил 11 январда Президентнинг ПҚ-4940-сонли қарори ҳам имзоланган.

Унга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган ўқитувчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаб бериш йўлга қўйилган.

Таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчиларга тўланадиган устамалар

Олий маълумотга ва биринчи ёки олий малака тоифали, камида бир йил педагогик иш стажига эга бўлган педагоглар таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган тақдирда уларга 50 фоиздан – 100 фоизгача устама тўланади.

Бунда бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагогларга қуйидагича миқдорда қўшимча ҳақ тўланади:

– бир вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

– бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устама.

Бошқа ҳудуддан таълим сифати паст бўлган мактабларга жалб этилган педагогларга фаолият олиб борган даврига, бироқ 2 йилдан ортиқ бўлмаган муддат давомида хизмат уй-жойлари ёки туман (шаҳар)лар маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пуллик компенсация тўлаб берилиши ҳам таъминланади.

Агар педагог ходим амалда ишлаётган иш жойида директор жамғармаси ҳисобидан устама олаётган бўлса, бу устамалар таълим сифати паст бўлган мактабда иш бошлаган тақдирда ҳам бир ўқув йили давомида сақланиб қолади.

Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатдан чиқарилган йилдан кейинги ўқув йили учун ҳам тўланади.

Қишлоқ жойларда ишлаётган аёл жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига бериладиган 15 фоизлик устамалар

2010 йил 1 апрелдан бошлаб қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёлларнинг тариф ставкаларига ҳар ойда 15 фоиз миқдорда устама ҳақ белгилаш йўлга қўйилган.

Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 1 апрелдаги «Қишлоқ жойлардаги болалар спорти объектларида банд бўлган аёл спорт устоизлари меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1315-сонли қарори билан йўлга қўйилган.

Инклуюзив таълим синфлари ўқитувчиларига тўланадиган қўшимча устама

Инклуюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун лавозим маошининг 10 фоизи, икки нафар бола учун лавозим маошининг 20 фоизи, уч нафар бола учун лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида, икки ва ундан ортиқ инклуюзив таълим синфларида тўрт нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчилар ва махсус педагогларга лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида белгиланади.

Бошланғич таянч коррекцион синфлар ўқитувчилари ва махсус педагогларга меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида тўланади. Инклуюзив таълим синфлари синф раҳбари синф раҳбарлиги учун тўлиқ ҳажмда қўшимча маблағ ажратилади ва у директор жамғармасидан рағбатлантирилади.

Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12-октабрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклуюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низом билан белгиланганди.

Нуфузли халқаро рейтинг ўрин олган ёки ПҳД ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража эга бўлган ёш мутахассисларга тўланадиган устамалар

Таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (ПҳД ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига 15 фоиздан – 75 фоизгача устамалар тўлаб берилади.

Бу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармонида белгиланган.

Халқаро стандартлар асосида малака сертификатига эга бўлган педагогларга бериладиган 70 фоизлик устама

Мазкур устамалар 2025 йил 1 январдан бошлаб амалиётга жорий қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-центабрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг янгиланган таҳририга кўра халқаро стандартлар асосида малака сертификатига эга бўлган педагогларга 70 фоизлик устама бериш йўлга қўйилади.

Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 692-сон қарори билан йўлга қўйилмоқда.

Менежерлик сертификатига эга бўлган мактаб директори ва унинг ўринбосарларига тўланадиган қўшимча устамалар

2024 йил 1-центабрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга умумий ўрта таълим муассасалари раҳбар ходимларига 5 йил муддат давомида лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устамалар қуйидаги миқдорларда тўланади:

– мактаб директорларига — 50 фоиз;

– директор ўринбосарларига — 30 фоиз.

Мазкур устамага даъвогарлар Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида жорий қилинган менежерлик ўқув курсларида ўқиши ҳамда сертификат олиши лозим.

Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида»ги низомда белгиланган.

Халқаро олимпиада ғолибларини тайёрлаган таълим муассасаси директорларига бериладиган устамалар

Халқаро математика олимпиадаси — Интернатионал Матҳематиcал Олймпиад (ИМО), Халқаро физика олимпиадаси — Интернатионал Пҳйсиcс Олймпиад (ИПҳО), Халқаро кимё олимпиадаси — Интернатионал Чемистрй Олймпиад (ИЧО), Халқаро биология олимпиадаси — Интернатионал Биологй Олймпиад (ИБО), Халқаро информатика олимпиадаси — Интернатионал Олймпиад ин Информатиcс (ИОИ) ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларга навбатдаги ўқув йили учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан олтин, кумуш ва бронза медалларига қараб тегишинча қўшимча 200175 ва 150 фоизлик устама ҳақ тўланади.

Мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-центабрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида» Низомда белгиланганди.

Ушбу мақола Халқтаълиминфо.уз сайти раҳбари Улуғбек Пўлатов берган маълумотлар асосида тайёрланди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры