Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат аграр университети ҳудудида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.
ФВВ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирди.