2 мингдан зиёд компьютер синфлари янгиланиши учун бюджетдан 400 миллиард сўм берилади — Президент - Ta’lim xabarlari
2 мингдан зиёд компьютер синфлари янгиланиши учун бюджетдан 400 миллиард сўм берилади — Президент

Ўтган 5 йилда 13 минг 500 дан ортиқ компьютер синф хоналари 200 мингта замонавий компьютер билан таъминланган. Бугунги йиғилишда, келгуси йил яна 2 мингдан зиёд компьютер синфлари янгиланиши, бунга бюджетдан 400 миллиард сўм берилиши маълум қилинди.

 

Бу компьютерларга электрон таълим контентлари юкланиб, болалар учун мустақил таълим олиш имконияти ошади.

 

Шунингдек, ўқувчилар мурракаб концепцияларни осон ўзлаштириши учун аниқ ва табиий фанлар бўйича виртуал лабораториялар ташкил этилади. Янги ўқув йилидан бошлаб бундай лабораториялар ҳар бир вилоятда 10 тадан мактабда ташкил этилади.

 

Мактаб тизимида ўқитувчи ўз имконияти ва ютуқларини, янги ишланмаларини эълон қилиши учун ягона онлайн платформа яратилади.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры