Шавкат Мирзиёев ўқитувчининг маоши келгуси йилдан қай тарзда 12 миллионга етказилишига тўхталди.
«Муаллимларни қўллаб-қувватлашни, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришни албатта давом эттирамиз», – деган давлат раҳбари бугунги йиғилишда.
«Мана, 1 октябрдан педагог ходимлар иш ҳақини 15 фоизга оширдик. Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш йўлга қўйилади»,- деди Шавкат Мирзиёев.
Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади. Бундан келиб чиқиб, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса – 50 фоиз, директор жамғармасидан 40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса, яна 70 фоиз устама олади.
Президентнинг қайд этишича, шу тариқа ўқитувчининг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади.