Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқоти бўлиб ўтмоқда.
Мулоқот давомида Шавкат Мирзиёв соҳада амалга оширилаётган катта ишлар борасида баъзи мисолларни келтирди.
“Ўтган 7 йилда таълимни ривожлантиришга жами 216 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун бюджетдан 19,5 триллион сўм сарфланиб, 6 мингта давлат мактаби ва 3,5 мингта боғча реконструкция қилинди ва янгидан қурилди.
Хусусий таълимга кенг имкониятлар яратилаётгани туфайли хусусий мактаблар сони 27 тадан 500 тага етди, нодавлат боғчалар 250 тадан 30 мингтага кўпайди.
Бу моддий ресурслар биринчи навбатда интеллектуал-маънавий ресурслар билан тўлдирилиши кераклиги, шундагина таълимда сифат, самара бўлиши таъкидланди.
Интеллектуал-маънавий ресурслар – бу аввало ўқитувчининг билим ва тажрибаси, маҳорати, унинг маданий даражаси, маънавий савияси деганидир”, – деди Президент.