Бу ҳолатда талаба рад этиш сабабини билиш ҳуқуқига эга. Меҳнат кодексининг 119-моддасига кўра, ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра 3 кунлик муддатда тақдим этиши шарт.
Агар иш берувчи сизни асоссиз равишда ишга олмаган ёки иш ўринларини яширган бўлса маъмурий, ҳаттоки жиноий жавобгарликкача тортилади.