Қонунчиликка кўра, ўқитувчиларда қуйидагича имтиёз ва қулайликлар бор:
– 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.
– болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
– педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.
– педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.
– мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.
– фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.
– ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.
– олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.
– ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
– «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.
– инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.
– олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.
– математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.
– кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.
– халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.
– Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.
– тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.
– таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.
– ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.