Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши битирувчилари қандай касбларни эгаллашлари мумкин?
Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши битирувчилар қуйидаги касбий фаолият соҳалари бўйича ишлашлари мумкин:
Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси касб стандартига мувофиқ умумий ўрта таълимда тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси мақомида педагогик фаолият олиб бориш;
Ўрта махсус ва профессионал таълимда тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси сифатида педагогик фаолият олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида ҳамда мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-педагогик тадқиқот ишлари билан шуғулланиш;
Умумий ўрта таълим мактаби директори касб стандартига мувофиқ таълим муассасасини бошқариш;
Умумий ўрта таълим мактаби, профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасаларида лаборант;
Кабинет мудири.