Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги қайд этилган.
Бунда, мукофот пули миқдорини ҳисоблашда ўқитувчининг ойлик маоши эмас, балки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сон Фармони билан 2024 йил 1 октябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 млн 155 минг сўм этиб белгиланган.
Аммо умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимларини мукофотлаш тўғрисида Ишчи гуруҳ қарори ҳамда мактаб директорининг буйруғи сентябрь ойида имзоланади. Шундан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори эса расман 2024 йил 1 октябрдан бошлаб оширилади, яъни 1 млн 155 минг сўм ҳисобланади.
Ҳозирги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 50 минг сўмни ташкил этиб, унинг 50 фоизи миқдори 525 минг сўмни ташкил этади.
Шу сабабли, умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги Ишчи гуруҳ қарори ҳамда мактаб директорининг буйруғи сентябрь ойида имзоланишини инобатга олган ҳолда мукофот пули миқдорини 525 минг сўм бўлиши мумкин.