Дарс қилмай келадиган ўқувчиларни жазолаш мумкин эмас(ми?)

Дарс қилмай келадиган, мактаб ички тартиб-қоидаларини бузадиган ўқувчиларни жазолаш мумкин эмас, бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи таълим-тарбияси муаммоли болалар билан қандай ишлаш ҳақидаги хабарида маълумот берган.

 

Ўқитувчи дарс тайёрлаб келмайдиган, мактаб ички тартиб-қоидасини бузадиган ўқувчиларни жазолаши мумкин эмас. Бироқ унинг ҳолатини боланинг ота-онаси иштирокида муҳокама қилиши мумкин. Агар ўқувчи ўзгармаса, у мактабнинг ички рўйхатига киритилади.

 

Шахс вояга етгунга қадар унинг хатти-ҳаракатлари учун ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар жавобгар бўлади. Ўқувчиларга тўғридан-тўғри жазо чорасини қўллаш қонунан мумкин эмас.

 

Албатта, агар ўқувчи дарсга тайёрланиб келмаса, уни муҳокама қилиш учун дарс вақти камлик қилади, ўқувчилар сони эса кўп. Ана шундай ҳолатда ўқувчига нисбатан қандай йўл тутиш кераклиги “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”да белгиланган.

 

Дарсга тайёрланиб келмаган ўқувчининг синф раҳбари орқали ота-онасини хабардор қилиш керак. Ҳозир мактабларда Кундалик.cом платформаси ҳам ишлаяпти. Бу платформага маълумот киритиш орқали ҳам ўқувчи дарс қилиб келмагани ҳақида ота-онани хабардор қилиш мумкин.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры