Миллий сертификат олиш бўйича қайси вилоятлар етакчи? - Ta’lim xabarlari
Миллий сертификат олиш бўйича қайси вилоятлар етакчи?

2024 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, my.gov.uz порталидаги “Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш” хизматига жами 57 174 та ариза келиб тушган. Ариза топширганларнинг 37 116 нафари сертификат олишга муваффақ бўлган.

 

Энг кўп ариза топширилган фанлар орасида Ўзбек тили ва адабиёти 17 316 та ариза билан биринчи ўринда. Кейинги ўринларни кимё (13 446 та ариза) ва математика (8 272 та ариза) фанлари эгаллади.

 

Ҳудудлар кесимида сертификат олиш бўйича Фарғона (8 034 та ариза, 5216 та сертификат) етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Тошкент шаҳри (6 667 та ариза, 3 996 та сертификат) ва Бухоро вилояти (5 725 та ариза, 3 916 та сертификат) турибди.

 

Умумий натижалар мазкур баҳолаш тизимига бўлган қизиқишнинг юқорилиги ҳамда сертификат олган талабгорларнинг давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида тегишли фанлардан озод қилиниши билан боғлиқ.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры