Чоршанба куни Италия парламенти таълим тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
Унга кўра, бошқа чора-тадбирлар қаторида, хулқ-атвор баҳолари ҳам қайтарилaди. Бу амалиёт 1924 йили Муссолини ҳукумати томонидан жорий этилган ва 2000-йилларда бекор қилинган эди.
Хулқ-атвор 10 баллик тизимда баҳоланади. Беш ва ундан кам балл олган ўқувчилар қайтадан ўқишлари керак бўлади. Хулқ-атвор баҳоси битирув имтиҳони натижаларига ҳам таъсир қилади.
Бундан ташқари, мактаб ходимларига нисбатан зўравонлик учун 500 дан 10 минг еврогача жарима жорий этилди. The Guardian нашрининг ёзишича, бу чора ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан мактаб ходимларига ҳужум қилиш ҳолатларининг кўпайишига жавобан киритилган. 2024 йилда бу каби ҳодисалар сони 2023 йилга нисбатан икки баробар ошгани аниқланган.
Ўқувчилар, асосан, синфда мобил телефонлардан фойдалангани сабаб ўқитувчилар билан зиддиятга боришган.