Кимларга нисбатан солиқ имтиёзи қўлланилади? - Ta’lim xabarlari
Кимларга нисбатан солиқ имтиёзи қўлланилади?

Президент қарорига кўра, солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмаслиги белгиланган.

 

Бунинг учун ота-оналар хусусий боғча ёки мактабга қилган тўловлари ҳақидаги квитанцияларини сақлаб қўйган бўлишлари керак бўлади. Йил охирида улар даромадлар ҳақида декларация билан бирга барча квитанцияларни солиқ идорасига тақдим этишади ва ортиқча тўланган даромад солиғи қисмини битта қилиб қайтариб олишади.

 

Масалан, ойига 3 млн сўмдан хусусий мактабга тўлов қилинаётган бўлса, йилига жами 36 млн сўм бўлади. Йил тугагач, барча 12 ойлик тўловларни тасдиқловчи қоғоз ёки электрон квитанциялар солиқ органига топширилади. Солиқ органи эса ушбу суммадан 12%лик даромад солиғини, яъни 4 млн 320 минг сўмни сизга қайтариб беради (адашмасам, пластикка тушириш орқали).

 

Агар фарзанди учун хусусий боғча ёки мактабга ишхонаси орқали пул ўтказадиган ота-оналар бўлса, унда корхона бухгалтериясига даромад солиғини ушлаб қолиш бўйича ариза беришлари керак бўлади.

 

Бироз аввал ОТМларга тўланган контрактнинг 12 фоиз миқдорини қайтариб олиш мумкинлиги ҳақида ҳам хабар қилган эдик.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры