Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида таълим жараёнига ўқув режалари ва ўқиш дастурларини таълим ташкилотлари жорий этиши белгиланган.
Ўқув режасида, қоида тариқасида, таълим жараёнининг жадвали, муддати ва даврийлиги, ўқув йиллари, чораклар, семестрлар, амалиёт, таътиллар, аттестация, ажратилган ҳафталар сони, ўрганиладиган фанлар ва уларга ажратилган соатлар ҳамда бошқа зарур параметрлар акс эттирилади.
Қонундан кўриниб турибдики, ички тартиб-қоидаларни ва дарс вақтларини олий таълим муассасаларининг ўзи белгилайди. Демак дарсга киритиш ёки киритмаслик, давомат масалалари ҳар бир олий таълим муассасаларида ички қоидаларга асосан амалга оширилади.