Рахбарлар ходимнинг ўз ҳисобидан таътил олишига рухсат бермасликка ҳақлими?

Ходим ўз ҳисобидан таътил олишга ҳақли. Лекин бунинг тартиби меҳнат қонунчилигида белгиланган.

 

Меҳнат кодексининг 241-моддасига асосан ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календар йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.

 

Шунга кўра ходим ўз ҳисобидан таътил олиши мумкин.

 

Бироқ бу таътилни олиши учун у иш берувчи билан келишиши шарт. Агар келишувга эришилмаса, ходим бу таътилни ололмайди.

 

Лекин ходим МК 242-моддасида кўрсатилган шахслар тоифасига кирса, бу ҳуқуқдан иш берувчининг розилигисиз ҳам фойдаланишга ҳақли.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры