Кредит тизимида талабалар неча йилгача курсдан қолиб, таълимни давом эттириши мумкин?

 

Кредит тизимида талабалар неча йилгача курсдан қолиб, таълимни давом эттириши мумкин?

 

Таълим олувчини курсдан курсга ўтказиш унинг ГПА қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. ОТМ талабаларни курсдан курсга ўтказишда ГПА кўрсаткичини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга. Бунда ГПА кўрсаткичи 2,4 — 3,0 оралиғида бўлиши талаб этилади. ГПА ўтиш баллини тўплай олмаган талаба қайта ўқиш учун тегишли курсда қолдирилади.

 

Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди. Курсдан курсга қолган талабалар фақат қарздор бўлган фанларни ўзлаштириб уларга мос равишда шартнома маблағларини тўлайди. Шартнома асосида бир курсда қайта ўқиш сони чегараланмайди. Жами таълим олиш муддати бакалавриат учун 1 курсга ўқишга қабул қилинганидан сўнг 8 йилгача, магистратура учун 1 курсга ўқишга қабул қилинганидан сўнг 4 йилгача деб белгиланади.

 

 

Талабалар ўқув даври давомида белгиланган кредитдан қарздорлиги бўлса, курсдан курсга ўтказилмайдими?

 

Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ соатни сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича тегишли кредитларни ўзлаштирмаган ҳисобланади.

 

Якуний назорат турига киритилмаган ёки кирмаган, шунингдек, ушбу назорат тури бўйича қониқарсиз баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади.Академик қарздор талабалар таътил вақтида ёки кейинги семестрлар мобайнида тегишли фанлардан ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос равишда базавий тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўловни амалга оширгандан сўнг ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

 

Кредитдан қарздорлиги бўлган талабаларга диплом бериладими?

 

Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди. Курсдан курсга қолган талабалар фақат қарздор бўлган фанларни ўзлаштириб уларга мос равишда шартнома маблағларини тўлайди. Шартнома асосида бир курсда қайта ўқиш сони чегараланмайди. Жами таълим олиш муддати бакалавриат учун 1 курсга ўқишга қабул қилинганидан сўнг 8 йилгача этиб белгиланган.

 

Шундан келиб чиқиб, талаба олий таълим муассасаси таълим дастурини муваффақиятли ўзлаштирган тақдирда, унга академик даражасини тасдиқлайдиган диплом берилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры