Тошкент шаҳрида 2-синфда ўқийдиган қизини 8,7 минг долларга сотган аёл ва унинг шеригига суд ҳукм ўқилди.
Маълум қилинишича, Тошкентдан келган аёл беш нафар фарзанднинг онасини қистовга олган. Сўнг бир оила бузилиб кетмаслиги важи биланқизини олиб она пойтахтга «мижоз»ларининг шароитини кўриш учун борган. Воситачиликни эса унинг қўшниси қилган. Келишув бўйича мижоз тарафдаги аёл 10 миллион сўм, қўшни эса 6,5 миллион сўм олиши керак бўлган. Қизалоқ учун бериладиган умумий пул миқдори 8 минг 700 доллар бўлган.
Тезкор тадбир натижасида жиноятчилар ашёвий далиллар билан воқеа жойида ушланган.
Ўртада воситачи бўлган аёл бу ишни савоб учунгина қилганлигини айтган.
Суд ҳукми билан она ва қўшни аёл 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан шартли ҳисобланиб, уч йил синов муддати белгиланди. Агар аёллар белгиланган муддатда яна жиноятга қўл урса, энг камида 8 йилга қамалади.