Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга мувофиқ, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилган бир қатор касблар мавжуд.
Ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш орқали умумий белгиланган пенсия ёшидан 5 йил олдин пенсияга чиқиш имконияти яратилади.
Хусусан, ногирон болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, Меҳрибонлик уйлари, ҳарбий академик лицейлар ва ўқув колониялари ўқитувчилари бундай имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, имтиёздан фойдаланиш учун тегишли ҳужжатлар билан маҳаллий пенсия фондларига мурожаат қилишни тавсия этилади.