Тегишли маълумоти бўлмаган кадрларга педагог сифатида ишлаш тақиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, қуйидаги шахсларга педагог сифатида фаолият олиб бориш тақиқланади: -тегишли маълумоти ва касб тайёргарлиги бўлмаган; -суднинг қарорига асосан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган; -суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган; -психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган; -педагоглик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган. […]