Технологик таълим йўналиши битирувчилари қуйидаги касбларни эгаллашлари мумкин.
Фаолият объектлари:
–умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида;
–Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги идораларда;
–Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида;
–табиий, иқтисодий-ижтимоий география, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, география таълими, иқтисодиёт соҳаларидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари соҳаларида;
–давлат бошқарув органлари, ўрта, ўрта махсус касбий таълимнинг давлат ва нодавлат муассасаларида.
Битирувчилар қуйидаги касбий фаолият соҳалари бо’йича ишлашлари мумкин:
–технология фани ва касб танлашга йўллаш ўқитувчиси;
–ўрта махсус ва профессионал таълимда мутахассислик фанлари ўқитувчиси сифатида педагогик фаолият олиб бориш;
–мактабдан ташқари таълимда тўгарак фанлари ўқитувчиси сифатида педагогик фаолият олиб бориш;
–ташкилотларда ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан шуғулланиш ва фан ўқитувчиси сифатида педагогик фаолият олиб бориш;
–Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида ҳамда мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-педагогик тадқиқот ишлари билан шуғулланиш;
–умумий ўрта таълим мактаби директори;
–лаборант;
–кабинет мудири;
–тютор.