Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги абитуриентларни Абу Райҳон Беруний университетига ўқишга кириш учун ҳужжат топширмаслик, тўлов шартномасини олмаслик ва ўқиш учун тўловни амалга оширмаслик тавсия этди.
Қайд этилишича, олийгоҳнинг № 363695-рақамли лицензияси тизимда юзага келган техник носозлик сабабли хато берилган (автоматик шаклланган) ҳамда бекор қилиш шаклидаги ҳуқуқий таъсир чорани қўллаш тўғрисида Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритилган.
«Шунингдек, нодавлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирмоқчи бўлган талабгорлар вазирликнинг stat.edu.uz сайтидаги рўйхатда мавжуд олий таълим ташкилотларига ҳужжат топшириши мақсадга мувофиқлигини маълум қиламиз», – дейилади вазирлик баёнотида.