“Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан педагогларга қанча миқдорда устама берилади?

Маълумки, аввалги йилларда педагог ходимлар умумтаълим муассасаларини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссалари ва фаолиятларида эришган юқори кўрсаткичлари учун йил давомида икки лавозим маошига тенг миқдорда мукофот пули билан рағбатлантирилиши мумкин эди. Бу рағбатлантириш йилдан йилга бир неча маротаба амалга оширилган.

 

Эски амалиётга кўра, ўқитувчилар кўрсатган натижалари асосида лавозим маошининг 100 фоизига тенг пул мукофоти билан тақдирланарди. Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарорига биноан, бу тартибга ўзгартириш киритилди.

 

Эндиликда, умумтаълим муассасалари педагоглари, жумладан раҳбар ходимлари, фақатгина “1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан иш ҳақининг энг кам миқдорининг 50 фоизига тенг (ҳозирги кунда 460 минг сўм) миқдорида мукофот олиши мумкин.

 

Шуни таъкидлаш керакки, барча ўқитувчиларни байрам муносабати билан мукофотлаш жараёни мактаб директори ва халқ таълими бўлимларининг иқтисодчилари ва ҳисобчилари томонидан ҳал қилинади.

 

Бу жараён эса бюджет имкониятлари ва иқтисодий ҳолатга боғлиқ. Шунинг учун, юқори ташкилотлардан ўқитувчиларни байрам муносабати билан мукофотлаш ҳақида алоҳида кўрсатма бўлмаса, бу масала амалий жиҳатдан қийинлашиши мумкин.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры