Президент Шавкат Мирзиёев 24-сентябрь куни касбий таълимни ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди.
Тақдимотда касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар негизида 600 та янги техникум ташкил этиш таклифи берилди.
Бунга ҳозирги кундаги 333 та касб-ҳунар мактаби, 227 та техникум ва 112 та коллежнинг табақалаштирилгани учун улардан унумли фойдаланилмаётгани сабаб бўлганлиги айтилган.
Бундан ташқари, техникумларнинг академик мустақиллиги кенгайтирилиб, ўқув жараёни касб мураккаблиги ва ўқувчининг даражасига қараб ташкил этилади.
Шунингдек, Англиянинг “BTEC” халқаро таълим дастурини тажриба тариқасида 14 та техникумда жорий қилиш режалаштирилган бўлиб, битирувчилар халқаро даражада тан олинадиган дипломга эга бўладилар.