Магистратурада ҳам ўқишни кўчириш мумкин(ми)?

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 232-бандига мувофиқ хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмаслиги белгиланган.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги Низомга мувофиқ магистратура талабаларига биринчи ўқув йилининг биринчи икки ойида магистрлик диссертациялари мавзулари ва уларга бириктирилган илмий раҳбарлар тасдиқланади. Магистратура талабаларининг магистрлик диссертацияларини тайёрлаш жараёни биринчи курснинг биринчи семестридан бошланади. Магистратура талабалари ўқишининг кўчирилиши натижасида уларнинг қолган муддатда магистрлик диссертацияларини янгидан белгиланган талаблар даражасида тайёрлаш имкони мавжуд эмас. Юқоридагиларга кўра, магистратура босқичида талабалар ўқишини кўчириш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры