Олмалиқдаги сувдан заҳарланиш бўйича Ўзсувтаъминот расмий баёнот берди

Олмалиқ шаҳрида жойлашган ихтисослаштирилган Бухоро мактабида 15 сентябрь кунидан 19 сентябрь кунига қадар 12 нафар ўқувчи юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда олдинроқ хабар берган эдик.

 

Ҳолатни ўрганган Болалар омбудсмани мактаб ўқувчилари мактаб ҳудудидаги филтрланмаган сув истеъмол қилиши натижасида соғлигидан шикоят қилганини маълум қилган.

 

Ҳолат юзасидан “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов расмий баёнот берди.

 

Олмалиқ шаҳар сувтаъминоти корхонаси ходимлари ҳамкорлигида сувдан озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа воситалардан кимёвий таҳлил намуналари олинган. Шунингдек, ҳудудда яшовчи аҳолидан ичимлик сув сифати бўйича маълумотлар олинган ва уларда эътироз, ичимлик сув сабабли соғлиғида шикоятлар йўқлиги аниқланган.

 

“Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармаси Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан 20 сентябрда Бухоро мактабида олинган 4 та ичимлик сув намуналари хулосасига кўра, ичимлик сув белгиланган меъёр талабларига жавоб беради. Бу эса юқорида қайд этилган касалланган ўқувчиларнинг ичимлик сувига алоқаси йўқлигини кўрсатади”, – дейилади баёнотда

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры