Тоифа олиш учун неча балл тўплаш керак?

Педагог-ўқитувчилар мажбурий аттестациядан ўтишда меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган тартиб бўйича сараланади.

 

Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

 

–80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақланган;

 

–80 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, биринчи малака тоифасига (етакчи ўқитувчи лавозимига)

 

–туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

 

Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

 

–80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилган;

 

–70 баллдан 79 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақланган;

 

–70 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, иккинчи малака тоифасига (катта ўқитувчи лавозимига) туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

 

Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

 

–70 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилган;

 

–60 баллдан 69 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақланган;

 

–60 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

 

Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

 

–60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;

 

–55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестатсиздан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;

 

–55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.

 

–Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестатсиздан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

 

–Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

 

Агарда иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры