Олмалиқда ихтисослашган мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланган

 

Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактаб ўқувчилари мактаб ҳудудидаги фильтрланмаган сув истеъмол қилиши натижасида соғлиғида шикоят қилиб, жорий йилнинг 15 сентябрь кунидан 19 сентябрь кунига қадар 12 нафар ўқувчи ўткир ичак касаллигига гумон қилиниб, юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган.

 

Аниқланишича, ҳозирда мактаб ўқувчиларининг соғлиғи ижобий бўлиб, уларнинг 7 нафарига уйида даволанишга жавоб берилган.

 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан текшириш ишлари олиб борилиб, сувдан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа воситалардан кимёвий таҳлил учун намуналар олинган.

 

Шунингдек, Болалар омбудсмани матбуот хизмати мазкур ҳолат ўрганилаётганлиги ҳақида хабар қилди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры