Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Дилобар Абдувахобова Халқаро IELTS сетификатида 8,5 баллни қўлга киритди. Бу ҳақда Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Дилобар Абдувахобова Халқаро IELTS сетификатида 8,5 баллни қўлга киритди. Бу ҳақда Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Танловда қатнашган абитуриентлар ўзлари танлаган йўналиш ва ОТМларда контракт, грант учун ўтиш балларини билиб олишлари мумкин. Билимларни баҳолаш агентлигининг расмий саҳифасида 2024 йилги ўтиш баллари эълон қилинди. Сайтда аввал ҳудуд, кейин ОТМ, таълим шакли ва тили танланганидан кейин грант ва контрактга ўтиш баллари келиб чиқади. Ўтиш балларини билиш ўқишга киролмаган абитуриентлар учун муҳим. […]
Германиянинг Готтинген шаҳрида немис тили бўйича жаҳон олимпиадаси ғолиблари номи эълон қилинди. Унда 62 давлатдан ўқувчилар беллашди.
2025-2026-ўқув йилида Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шакли бўйича номзодларни саралаб олиш учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди. Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш тест синовларида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар my.uzbmb.uz сайти орқали жорий йилнинг 10 ноябрига қадар онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. Номзодларни саралаб олиш […]
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги матбуот хизматидан маълумот олдик. “Пахта йиғим-теримига жалб қилиш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаган, агарда қайсидир ҳудудда маҳаллий ҳокимликлар томонидан таълим тизими ходимлари бунга мажбурланаётган бўлса, бу ҳақида Бош прокуратура ёки Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг мажбурий меҳнат бўйича алоҳида ишонч телефонларига мурожаат қилиш […]
Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби ва Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи жорий йилнинг 27-29 август кунлари бўлиб ўтади. Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабига ҳужжат топширган талабгорлар учун имтиҳон қуйидаги манзилда ўтказилади: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, «Спортчилар» […]
Ўқитувчи аттестация тест синовидан ўта олмаса, демак уларни қуйидаги 3 та асосий муаммо кутиб туради: Биринчи муаммо, ўқитувчи аттестациядан ўта олмаган тақдирда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Иккинчи муаммо, агар ўқитувчи аттестациядан ўтмаса, унинг нафақат жамиятдаги балки, мактаб жамоаси олдида ҳам обрўси тушиб боради. Бу […]
Навоий шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Азиза Неъматова «Women In Tech» глобал дастурининг Кавказ ва Ўрта Осиё минтақаси бўйича «Интилувчан ёш» мукофотини қўлга киритган илк ўзбекистонлик бўлди. У ахборот технологиялари соҳасида катта натижаларга эришмоқда. Хусусан, «Киберхавфсизлик клуби» иш ўрганувчиси ҳамда «Girls in Research» лойиҳасида квант ҳисоблашларга асосланган замонавий компьютерлар бўйича илмий иш муаллифи ҳамдир. […]
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 2024 йил 17 мартда ўтказилган ўзбек тили ва адабиёт фанидан билиш даражасини баҳолашга қаратилган тест синови ҳамда фойдаланилган тест топшириқлари муҳокамасига оид фикрлар ҳам жамоат эътиборини тортди. Хусусан, ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари бўйича билдирилган фикрларга агентлик расмий муносабат билдирди. “Эссе ёзиш жараёнида буюк […]
“Ўзбекистон Республикасида 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-308-сон 30.08.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 400 мингдан ортиқ ўқувчилар сиғимига эга замонавий таълим муассасалари ҳамда 300 мингдан ортиқ тарбияланувчилар сиғимига эга мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш мақсадида 2026 йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ҳар йили камида 100 та мактаб ва 100 […]
17-октабр куни президент Шавкат Мирзиёев 2024 йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда. Йиғилишда билдирилган фикрлар асосида 2025-йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди. Ижтимоий давлат тамойилидан келиб чиқиб, таълим ва соғлиқни сақлашга ажратилаётган маблағларни […]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарорининг 45-бандига кўра, педагоглар аттестацияда узрли сабаб билан келмаса уларнинг аттестацияси бошқа кунга кўчирилади. «Педагог кадрлар аттестацияда узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари […]
Давлат умумий ўрта таълим мактаблари директорларига номаълум туман бўлим бошлиғи томонидан, ўз ўқувчиларини хусусий мактабларга юбориши сўралган. Блогер Исроил Тиллабоев ўз телеграм каналида, бу ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди: Биздаги таълимга бўлган умид шу даражадаки, ҳаттоки туман бўлими бошлиғи ҳам буни яхши бўлиб кетишига ишонмай, ота-оналарга хусусий мактабларга боласини жўнатишини сўраб болаларни давлат номидан […]
Аттестация жараёнлари учун тўловларни 2024 йилнинг 10 октябрь санасида ҳам амалга оширишингиз мумкин. Маълумот учун, 2024 йилнинг иккинчи ярмида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси учун мурожаат юбориш муддати 1 августдан 1 октябрга қадар давом этди. Навбатдан ташқари (ўз ихтиёри билан) аттестацияда иштирок этиш учун ариза юборган педагоглар томонидан тўлов қилишга улгурмай қолиш ҳолатлари бўлган […]
2025-2026-ўқув йилида Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шакли бўйича номзодларни саралаб олиш учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди. Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш тест синовларида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар my.uzbmb.uz сайти орқали жорий йилнинг 10 ноябрига қадар онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. Номзодларни саралаб олиш […]
2024 йил 1 ноябрь куни Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 19-сонли мактаб ўқувчилари куз-қиш мавсуми учун мактаб деразаларига целлофан қоқиб, ўзлари таъмирлаётгани айтилган. Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат берган. «Хабарингиз бор, бугун ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 19-сонли мактаб ўқувчилари куз-қиш мавсуми учун мактаб […]
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги мактаблардан бирида информатика фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчисини калтаклагани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, 6-умумтаълим мактабида 2024 йил 9-октябрь куни юз бергани айтилмоқда. Унга кўра, шу мактабда ўқийдиган 9-синф ўқувчиси дарс вақтидан ташқари тўгарак учун дарсга келган. Ўқувчини информатика фани ўқитувчиси калтаклаб кетган. […]
Рақобат қўмитаси томонидан Урганч давлат университетининг талабалар турар жойи биноси қурилиши бўйича тендер савдоси қонунга зид деб топилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди. Унга кўра, Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси вилоят прокуратурасининг топшириғига асосан Урганч давлат университети томонидан давлат хусусий шерикчилиги асосида 7 қаватли, 600 ўринли талабалар турар жойи биноси […]
7 октябрь куни Францияда бўлиб ўтган Халқаро Франкофония ташкилотининг 19-саммити бўлиб ўтди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Нитсадаги Франкофония университети раҳбари Янн Либрати билан учрашди. Учрашувда жаноб Либрати Ўзбекистон француз тили йўналишида минтақавий “ҳаб”га айланишига ишонч билдирди. Маълумот ўрнида: ҳозирги кунда Ўзбекистонда француз тили 600га яқин мактабларда хорижий тил сифатида […]
Педагог ходимларга узайтирилган меҳнат таътиллари Меҳнат кодексининг 216-моддасига мувофиқ асосий ва қўшимча таътиллар сифатида белгиланади. Бу кодекснинг 217-моддасига кўра, ҳар йилги асосий меҳнат таътилининг минимал давомийлиги 21 календарь кунни ташкил қилади. Шу билан бирга, 218 ва 501-моддалар асосида педагогларга узайтирилган меҳнат таътили тақдим этилади. 2023 йил 26 июндаги Вазирлар Маҳкамасининг 263-сонли қарори иловасига кўра, […]
Давлат комиссияси баёнига кўра, кириш имтиҳонлари натижаси бўйича танловда иштирок этиб, иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўз хоҳишларига кўра, устуворлиги бўйича танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналишида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди. Ушбу ҳолатда абитуриент тўплаган бали биринчи таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балидан паст […]