Докторантурага қабул жараёни бошланди. Кимларга имтиёз берилади? - Ta’lim xabarlari
Докторантурага қабул жараёни бошланди. Кимларга имтиёз берилади?

Ўзбекистон Республикаси Олий Таълим, Фан ва Инновациялар Вазирлиги томонидан 2024 йил учун стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва мақсадли докторантура йўналишларида ҳужжатлар қабул қилиниши ҳақида хабар қилинди.

 

Жараён Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган 5 200 та квотага асосан рақамли платформа орқали амалга оширилади.

 

Шунингдек, илмий тадқиқот билан шуғулланиш истагидаги талабгорлар учун хорижий тилларни билиш даражаси бўйича миллий ёки халқаро сертификатлар талаб этилади. Бу талаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли (2021 йил 19 майдаги PQ-5117-сонли) қарори асосида жорий қилинган.

 

Президентнинг 2020 йил 12 августдаги PQ-4805-сонли қарорига биноан, кимё ва биология йўналишларини фақат “аъло” баҳолар билан тамомлаган магистрлар имтиҳонсиз ва миллий ёки халқаро сертификатсиз таянч докторантурага қабул қилинадилар.

 

Шунингдек, Президент стипендияси совриндорлари ҳам ушбу имтиёзларга эга.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры