Аниқ фанлар бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди - Ta’lim xabarlari
Аниқ фанлар бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди

 

Математика, физика, тарих ва география фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди. Рўйхатга олиш жараёнлари 29 сентябрга қадар давом этади.

 

Тўловлар эса 30 сентябргача амалга оширилиши мумкин.

 

Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 12-13 октябрь кунлари ўтказилади. Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш мй.гов.уз сайти (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга оширилади.

 

Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар билан юқоридаги расмда танишиш мумкин.

 

Эслатма! Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ, 2024 йил февралдан бошлаб умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларининг натижалари Раш модели асосида ҳисобланади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры