Қизиқарли маълумотлар
Бюджет-2025: Талабалар ётоқхоналари учун ажратиладиган маблағлар қанча?
Ўқитувчилар учун декрет таътилининг максимал муддати қанча?
Меҳнат кодексининг 405-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилади. Ушбу таътил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади. Нормада таътилнинг максимал муддати белгиланган, минимал эмас. Болани парваришлаш таътили давомида ходимнинг иш жойи ва лавозими сақланади. Таътилнинг кўпи […]
Ўқитувчи ўқувчини дарсдан чиқариб юбориши мумкинми?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган. Педагог ва ходимларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади: –жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий, жисмоний ва бошқа зўравонлик кўрсатиш; –ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик; […]
Ўзбекистонлик ўқувчи қиз немис тили бўйича жаҳон олимпиадаси ғолиби бўлди
Германиянинг Готтинген шаҳрида немис тили бўйича жаҳон олимпиадаси ғолиблари номи эълон қилинди. Унда 62 давлатдан ўқувчилар беллашди.
Уй талабаларга ижарага берилганда солиқ тўланмайди
Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ижара ҳақидан тушган даромад солиқ солинадиган даромад ҳисобланади. Солиқ кодексининг 375-моддасига кўра, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад мулкий даромадлар тоифасига киради ва жами даромад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғи солиш объекти саналади. Шунингдек, Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан, бу даромаддан 12 фоиз солиқ ундирилади. Бироқ, агар шахс […]
Тил билиш сертификатни сохталаштирганларга қандай чоралар кўрилади?
Биринчи навбатда, сертификат учун тўланган устама пулини қайтариш чоралари кўрилади. Иккинчидан, сертификатни сохталаштирган шахсларга жиноий жавобгарлик чоралари қўлланади. Бу ҳолатда туман прокуратураси ёки ички ишлар бўлимига мурожаат қилиш зарур. Шу орқали, Жиноят кодексининг 228-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиши мумкин. Мазкур модда бўйича, расмий ҳужжатларни сохталаштириш ёки уларни сотиш, шунингдек, қалбаки муҳр, штамплар ёки […]
Тизимдаги хатоликни деб олий тоифали ўқитувчининг тоифасини мутахассисга тушириб ташланиши тўғрими?
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган эди. Ушбу бандга […]
Талабаларнинг контракт пули давлат томонидан қоплаб берилади, лекин…
Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли (7.06.2022) қарори 35-банди ва мазкур низомнинг 8-иловасига кўра, қуйидаги тоифалар: – Темир дафтарга киритилган оила фарзанди; – Аёллар дафтарига киритилган аёллар фарзанди; – Ижтимоий ҳимоя ягона реестри АТга киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди; – Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба; – Ота-она […]
Талабалар мактабда неча соатгача дарс беришлари мумкин?
Талабанинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади. Шу туфайли талаба фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш. Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги […]
Талаба ОТМдаги ўқишини тўхтатганда, тўлаган пулини қайтариб ололмайдими?
Фуқаролик кодексининг 703-моддасига биноан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Қоиданинг мазмунига кўра талаба буюртмачи сифатида университет билан таълим бериш тўғрисида шартнома тузган ҳисобланади. Мазкур кодекс 707-моддасида […]