Қизиқарли маълумотлар - Ta’lim xabarlari

Қизиқарли маълумотлар

Магистр даражасидаги ходимга 3 йилдан сўнг мутахассис тоифасида ҳақ тўланадими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига кўра, илгари аттестациядан ўтмаган магистр даражасидаги ишга янги қабул қилинган педагог кадрга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи
Магистр даражасидаги ходимга 3 йилдан сўнг мутахассис тоифасида ҳақ тўланадими?
Эртадан касбий(ижодий) имтиҳонлар бошланади: нималарни билиш керак?

Эртадан касбий(ижодий) имтиҳонлар бошланади: нималарни билиш керак?

Жорий йил олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июл ойида бўлиб ўтганидан сўнг талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишларига кўчириш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар 16–17-август кунлари бўлиб ўтиши белгиланди. Президент фармонига мувофиқ, жорий йил олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июл-август ойларида ўтказилиши белгиланган. Шунга кўра, дастлаб касбий/ижодий имтиҳонлар 53 та олий таълим муассасасида 5–19-июл кунлари ўтказилиши тасдиқланди. Яъни эртадан бошлаб белгиланган Олий таълим муассасаларида спорт, санъат, журналистика каби алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишларда касбий/ижодий имтиҳонлар бошланади. Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлардан ҳужжат топширишда ўз телефон рақамлари ва манзил ҳақидаги маълумотларни аниқ кўрсатишлари талаб этилади. Чунки имтиҳон саналари ҳақида улар билан боғланган ҳолда маълумот етказилади. Шунингдек, абитуриентларнинг ўзлари ҳам олий ўқув юрти веб-сайтини кузатиб боришлари керак бўлади. Имтиҳонга кириш учун рухсатномаларни қаердан олиш мумкин? Рухсатнома абитуриентнинг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетида шакллантирилади. Абитуриент рухсатномасида имтиҳонлар ўтказиладиган манзил, куни ва вақти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлади. Ҳозирда касбий/ижодий имтиҳонларга кирадиган абитуриентлар шахсий кабинетларидан рухсатномаларни юклаб олишлари мумкин. Тест синовларига кириш учун рухсатномалар ҳам my.uzbmb.uz сайтида шакллантирилмоқда. Жараён якунлангандан сўнг, абитуриентлар шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин бўлади. Имтиҳонга кечикиш мумкин эмас. Имтиҳонларнинг бошланиш аниқ вақти абитуриент рухсатномасида ёзилган бўлади. Шу боис, абитуриентлардан рухсатномада белгиланган муддат ва манзилга имтиҳон бошланишидан бир соат олдин етиб боришлари сўралади. Тест синови куни айрим сабабларга кўра бошқа вилоятда бўлиб қолган абитуриент ўша вилоятда тест синовидан ўтса бўладими? Йўқ, абитуриент онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида қайси вилоятни белгилаган бўлса, айни шу ҳудудда ташкил этилган имтиҳонда қатнашиши мумкин. Боиси, шу абитуриент учун тест материаллари айни у белгилаган ҳудуд учун ажратилган бўлади ва уни алмаштириш имкони мавжуд эмас. Мазкур фармон билан, шунингдек, 2024−2025 ўқув йилидан давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинади. Параметрлар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқланади.

Чет эл олийгоҳлари учун грант ютишда нималарга амал қилиш керак?

Чет эл олийгоҳлари учун грант ютишда нималарга амал қилиш керак?

Ҳозирги вақтда жуда кўпчиликни “Қандай қилиб чет элда грант асосида ўқишим мумкин?”, “Бунинг учун нималар талаб қилинади?”, “ИЭЛТСдан юқори балл олсам грант юта оламанми?” ёки “Грант ютиш учун баҳолар аҳамиятлими?” деган саволлар қийнайди. Ушбу мақола орқали бу саволларга имкони борича қисқа ва аниқ жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Дастлаб, чет эл грантларининг турлари ва уларнинг фарқлари […]

Ўқитувчи ўқувчини дарсдан чиқариб юбориши мумкинми?

Ўқитувчи ўқувчини дарсдан чиқариб юбориши мумкинми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.   Педагог ва ходимларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:   –жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий, жисмоний ва бошқа зўравонлик кўрсатиш;   –ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик; […]

Талаба қандай ҳолатларда академик таътил олиши мумкин?

Талаба қандай ҳолатларда академик таътил олиши мумкин?

Академик таътил бериш тўғрисидаги низомга мувофиқ, талабалар ўз ихтиёрига кўра, қайси таълим шаклида таҳсил олишидан қатъий назар академик таътил олиш ҳуқуқига эга.   Академик таътил олиш учун талаба томонидан ОТМ ректори (директори) номига ариза билан мурожаат қилинади. Академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:   –ҳарбий хизматни ўташ учун; –саломатлигини тиклаш учун; –ҳомиладорлик ва туғиш учун; […]

Мукофот олган ўқитувчи моддий ёрдам ололмайдими?

Мукофот олган ўқитувчи моддий ёрдам ололмайдими?

Ўқитувчи етарли асослар бўлганда моддий ёрдам олишга ҳақли бўлади. Моддий ёрдам ва мукофот пулининг бир бирига алоқаси йўқ.   Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календар йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача:   – ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;   – оғир […]

Миллий гвардия ходими бўлиш учун қандай имтиҳонлардан ўтилади?

Миллий гвардия ходими бўлиш учун қандай имтиҳонлардан ўтилади?

Бунинг учун Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтида ўқиш мумкин. Институт курсанти бўлиш учун бир қанча талабларга жавоб бериш керак.   1. Ёшлар ўзларининг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимларга ариза билан, ҳарбий хизматчилар таркибидаги номзодлар ўз хизмат ўташ жойига билдирги билан мурожаат қилади. Номзодлардан аризалар (билдиргилар) йилнинг 1 февралидан 1 апрелигача қабул қилинади.   2. Кейин […]

Магистратура талабаси асосий ходим сифатида ишлаши мумкин(ми)?

Магистратура талабаси асосий ходим сифатида ишлаши мумкин(ми)?

Меҳнат кодекси 81-моддасига биноан иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.   Шунингдек, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги ёриқномага мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади. Агар […]

Магистр даражасидаги ходимга 3 йилдан сўнг мутахассис тоифасида ҳақ тўланадими?

Магистр даражасидаги ходимга 3 йилдан сўнг мутахассис тоифасида ҳақ тўланадими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига кўра, илгари аттестациядан ўтмаган магистр даражасидаги ишга янги қабул қилинган педагог кадрга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилиши қайд этилган.   Мана шу қоидага биноан талабгорларга магистратурани тамомлаб ишга кирганидан сўнг, […]

Телеграм каналга аъзо бўлган ҳолда янгиликлар тўғридан-тўғри хабардор бўлинг!

Хамкорларимиз