Менежерлик сертификати бор мактаб директорлар қанча устама олади? - Ta’lim xabarlari
Менежерлик сертификати бор мактаб директорлар қанча устама олади?

Ҳукумат қарорига (681-сон, 25.12.2023 й.) кўра, 2024 йил 1 январдан А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон бериш тизими жорий қилинади.

 

Низомга мувофиқ, мактабларга фаолият юритаётган директорлар ҳар 5 йилда бир маротаба менежерлик сертификатини олиши талаб этилади. Ўқув курсларининг давомийлиги 144 соатни ташкил этиб, 1 ой давомида ўқитилади.

 

Директорларнинг ўқиш даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва амалдаги ўртача иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинади.

 

2024 йил 1 сентябрдан менежерлик сертификатига эга қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади:

 

🔵мактаб директорларига – 50 фоиз;
🔵мактаб директори ўринбосарларига – 30 фоиз.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры