Кимё ва биология фанларидан ўтказиладиган апробация синовлари учун рухсатномалар эълон қилинди–Билимни баҳолаш агентлиги  - Ta’lim xabarlari
Кимё ва биология фанларидан ўтказиладиган апробация синовлари учун рухсатномалар эълон қилинди–Билимни баҳолаш агентлиги 

2024 йил 22-сентабр (якшанба) куни Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида кимё ва биология фанларидан ўтказиладиган апробация синовлари учун рухсатномалар эълон қилинди.

 

Апробация синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани кимё, биология ҳаволалари орқали юклаб олишлари мумкин.

 

Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

 

Талабгорлар апробация синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта) асосида киритилади.

 

Апробация синовига кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча апробация ўтказилмайди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры