«Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови ғолиблари қандай тақдирланади?

«Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови ғолиблари қандай тақдирланади?

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг таълим сифатини оширишга қаратилган инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг педагогик фаолиятини рағбатлантириш мақсадида «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танловини эълон қилганлиги ҳақида хабар қилган эдик.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Танловда умумий ўрта таълим мактабларининг она тили ва ўзбек тили фани ўқитувчилари «Мен тавсия этаман…» номли видео-тақдимотлари билан иштирок этишлари мумкин.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ўқитувчилар вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ташкил этилган махсус ботлар орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари ва тақдимотларини видео форматда жўнатишлари лозим.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Танловнинг Республика босқичи ғолиблари ўзбек тили байрами арафасида қуйидаги мукофотлар билан тақдирланадилар:⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

1-ўринга «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» И даражали дипломи, 20 млн.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ сўм пул мукофоти;⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

2-ўринга «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» ИИ даражали дипломи, Моноблок;⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

3-ўринга «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» ИИИ даражали дипломи, Ноутбук.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Эслатма! Танлов 2 босқичда ташкил этилади ва жорий йилнинг 20 октябрига қадар давом этади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠