Штатлар қисқарганда ҳам айрим тоифадаги ходимларни ишдан бўшатиб бўлмайди - Ta’lim xabarlari
Штатлар қисқарганда ҳам айрим тоифадаги ходимларни ишдан бўшатиб бўлмайди

Маълумки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 30 август кунги 288-сонли буйруғи билан умумтаълим муассасаларидаги психолог, кутубхоначи ҳамда лаборант лавозимлари қисқартирилмоқда.

 

Лекин кўпчилик қисқаришга тушаётган ходимлар учун меҳнат қонунчилигида қандай имтиёз ва кафолатлар борлиги ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас.

 

Айрим тоифадаги ходимларнинг лавозими қисқарган бўлса ҳам, уларни ишдан бўшатиб бўлмайди

 

Ҳомиладор, 3 ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар билан меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади. (Корхона тугатилганлиги бундан мустасно)

 

Умумтаълим муассасаларидаги штатлар қисқариши тугатилмаяпти, ҳолатида ташкилот фақатгина штатлар қисқармоқда.

 

Демак, бу тоифадаги аёл ходимлар билан Меҳнат кодексининг 161-моддасининг 2- қисм, 2-бандига кўра штатлар қисқариши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.

 

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 408- моддасида меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ҳомиладор аёллар учун кафолатлар, 409-моддада эса уч ёшгача бўлган боласи бор ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдаги кафолатлар белгиланган.

 

Бундан ташқари Меҳнат кодексининг 163-моддасида ҳам ҳомиладор аёллар ва уч ёшгача боласи бўлган ходимлар учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларга риоя қилмасдан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланган.

 

Олий суднинг 2023 йил 20 ноябрдаги 26- сонли пленум қарорининг 22-бандида иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қонунийлигига оид низоларни ҳал қилишда судлар меҳнат шартномасини бекор қилишда МКнинг 163-моддасида белгиланган тақиқларни инобатга олиши алоҳида қайд этилган.

 

Ҳомиладор ёки уч ёшгача боласи бўлган ходимлар билан иш берувчи ўзбошимчалик билан ишдан бўшатиб юборган тақдирда ҳам, агар ходимлар иш берувчини судга берса, улар ишга қайта тикланади.

 

Бунда ходим бола парваришлаш та’тилида ёки ишда бўлиш-бўлмаслиги мутлақо аҳамиятсиз. Яъни, бу тоифадаги ходимлар билан меҳнат шартнома lси бекор қилинмайди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры