Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Германиянинг «DB Engineering Consulting Operations Group» компанияси ўртасида Германия темир йўллари учун мутахассис тайёрлаш бўйича шартнома имзоланди.
«Deutsche Bahn» – Германиянинг асосий темир йўл оператори саналади. 100% давлат иштирокидаги акциядорлик жамияти. Компаниянинг умумий айланма капитали 76 млрд 303 миллион еврони ташкил қилади.
Эндиликда Германияда транспорт, муҳандислик соҳаларида ишлаш истагида бўлган юртдошларимиз ушбу давлат стандартлари асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Транспорт вазирликлари қошидаги касбий таълим муассасаларида германиялик мутахассислар томонидан тил ва касбга ўргатилади.