Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, қуйидаги шахсларга педагог сифатида фаолият олиб бориш тақиқланади:
-тегишли маълумоти ва касб тайёргарлиги бўлмаган;
-суднинг қарорига асосан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган;
-суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган;
-психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган;
-педагоглик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган.
Мазкур банднинг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида келтириб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганда педагог сифатида фаолият олиб боришига рухсат берилади.