ЧҚБТ фани ўқитувчиларига ҳам тоифаси учун ҳақ тўлаб бериладими? - Ta’lim xabarlari
ЧҚБТ фани ўқитувчиларига ҳам тоифаси учун ҳақ тўлаб бериладими?

Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан ЧҚБТ ўқитувчиларига захирадаги ҳарбий унвон ва малака тоифаси бериш тизими жорий этилган.

 

Унга кўра 2024 йил 15 январдан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларига таълим ташкилотларининг бошқа фан ўқитувчилари учун белгиланган тартибда малака тоифаси бериш амалиёти йўлга қўйилган. Бунда аттестация хулосасига кўра, малака тоифаси берилган ЧҚБТ фани ўқитувчисининг лавозим маоши умумтаълим муассасасида мос келувчи малака тоифасига эга бўлган фан ўқитувчиларининг маошига тенглаштирилиши лозим.

 

Малака тоифасига эга бўлган ЧҚБТ фани ўқитувчисига қуйидагича ҳақ тўланиши лозим:

 

Мутахассис 3 млн 390 минг 824 сўм;

 

Иккинчи тоифали – 3 млн 796 минг 213 сўм;

 

Биринчи тоифали – 4 млн 230 минг 138 сўм;

 

Олий тоифали 4 млн 674 минг 594 сўм.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры