Навбатдан ташқари аттестация учун қанча тўлов қилинади? - Ta’lim xabarlari
Навбатдан ташқари аттестация учун қанча тўлов қилинади?

Педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш низомининг 21 бандида педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилиши белгиланган.

 

Тўловлар миқдори қуйидагича:

 

1) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи (ҳозирги кунда 340 минг сўм – 1 октябрдан бошлаб 375 минг сўм)

2) https://pedkadr.uzedu.uz/ – платфораси орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирги кунда 306 минг сўм -1 октябрдан бошлаб 337 минг 500 сўм)

3) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда,мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирги кунда 306 минг сўм -1 октябрдан бошлаб 337 минг 500 сўм)

 

Тўловлар аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборилаётган вақтда амалга оширилади. Яъни, «навбатдан ташқари аттестация» тури танланганда ҳар бир педагог учун тўлов тўғрисидаги барча маълумотлар кўрсатилган хабарнома (квитанция) юборилади. Тўловларни шу квитанцияда кўрсатилган ИНВОЙС рақамига ўтказиш керак бўлади!

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры