Супер-контракт асосида ўқишни кўчириш учун аризани қандай берилади? - Ta’lim xabarlari
Супер-контракт асосида ўқишни кўчириш учун аризани қандай берилади?

Хорижий ва нодавлат таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш бўйича имтиҳонларда етарли балл тўплай олмаган талабгорлар супер-контрактга қуйидаги кетма-кетликларни амалга ошириб ариза топшириши мумкин.

 

Тушунтириш:

1. kontrakt.edu.uz сайти орқали рўйхатдан ўтилади. Бу ерда талабанинг маълумотлари чиқади.

 

2. Тизимга киргач «Тўлов контракт» бўлимига кирилади.

 

3. Тўлов контракт бўлимидан «Ариза юбориш» бўлимини танланади.

 

4. Ариза юбориш бўлимидан «Ўқишни кўчириш (хориждан, нодавлатдан)» бўлимини танланади.

 

5. Шундан кейин талаба топширган ОТМ, йўналиш ва тўплаган балли кўринади.

 

6. Ариза юборишда талабгордан икки ёки уч томонлама шартнома тури сўралади. Бунда:

 

– икки томонлама шартнома – сиз ва университет ректори ўртасида тузилади;

 

– уч томонлама шартнома – талаба, банк, университети ректори ўртасида тузилади. Яъни таълим кредити олинса уч томонлама шартнома тузилади. Аммо супер-контрактга таълим кредити берилмайди.

 

7. Сўнгра шартнома стипендияли ёки стипендиясиз тузилиши сўралади. Шундан сўнг супер-контракт миқдори келиб чиқади. Барчаси билан танишиб ариза юборилади ва талабгорнинг аризаси қабул қилиниши кутилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры