2024 йил 20  сентябрь куни нострификация бўйича навбатдаги тест синовлари ўтказилади - Ta’lim xabarlari
2024 йил 20  сентябрь куни нострификация бўйича навбатдаги тест синовлари ўтказилади

2024 йил 20-центабр куни куни хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация қилиш) бўйича навбатдаги тест синовлари бўлиб ўтади.

 

Тест синовида иштирок этиши белгиланган талабгорлар рўйхати, тест топшириладиган фанлар ва тест топшириш ҳудуди билан юқоридаги пдф файлда танишиш мумкин (my.gov.uz сайти ёки Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтишда топширган ариза рақами орқали).

 

Тест синовлари талабгорларга қулай бўлиши учун уларнинг доимий яшаш ҳудудига яқин бўлган республиканинг 13 та ҳудудида ташкил этилади.

 

Тест синови ўтказиладиган жойлар:

 

1. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ:

Тест синовининг бошланиш вақти: 11:00.

Жой номи: Қорақалпоғистон Республикаси ахборот технологиялари техникуми.

Манзил: Нукус шаҳри Тўрткўл гузари кўчаси.

Жойлашуви (геолокация):

2. ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ:

Тест синовининг бошланиш вақти: 14:00.

Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Хоразм вилоятидаги биноси.

Манзил: Ургансҳ тумани Юқори доърман Юқориовул МФЙ Ўзбекистон шох кўчаси, 2/2-уй.

Мўлжал: Урганч тумани 48-мактаб ён томони.

Жойлашуви (геолокация):

3. БУХОРО ВИЛОЯТИ:

Тест синовининг бошланиш вақти: 14:00.

Жой номи: Билимни баҳолаш агентлигининг Бухоро вилоятидаги биноси.

Манзил: Бухоро тумани Боғидашт МФЙ.

Мўлжал: Бухоро шаҳри 7-кичик туман 43-мактаб орқа томони.

Жойлашуви (геолокация):

 

4. НАВОИЙ ВИЛОЯТИ:

Тест синовининг бошланиш вақти: 11:00.

Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Навоий вилояти бўлими.

Манзил: Навоий шаҳри Шодлик кўчаси 6-уй.

Мўлжал: Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси биноси ёида.

Жойлашуви (геолокация):

5. САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ:

Тест синовининг бошланиш вақти: 09:00.

Жой номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали.

Манзил: Самарқанд ш. Ибн Сино кўчаси 2-А уй.

Мўлжал: Геофизика қўрғони.

Жойлашуви (геолокация):

6. ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ:

Тест синовининг бошланиш вақти: 09:00.

Жой номи: Қарши давлат университети Математика факультети 2-қавати.

Манзил: Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй.

Мўлжал: Илм-зиё тиббиёт коллежи ёнида.

Жойлашуви (геолокация):

 

7. СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ:

Тест синовининг бошланиш вақти: 1-смена – 09:00, 2-смена – 11:00.

Жой номи: Термиз давлат университетининг Ахборот технологиялари факультети (янги 7 қаватли бино).

Манзил: Термиз шаҳри Баркамол Авлод кўчаси 43-уй.

Мўлжал: Сурхондарё вилояти Халқ банки рўпарасида.

Жойлашуви (геолокация):

 

8. ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ:

Тест синовининг бошланиш вақти: 11:00

Жой номи: Жиззах политехника институти академик лицейи биноси 1-қават.

Манзили: Жиззах шаҳри И.Каримов кўчаси 4″А»-уй

Мўлжал: Жиззах политехника институти.

Жойлашуви (геолокация):

9. СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ:

Тест синовининг бошланиш вақти: 14:00

Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Сирдарё вилоятидаги бўлими.

Манзили: Гулистон шаҳри 4-мавзе «Буюк келажак» массиви.

Мўлжал: Ёшлар маркази биноси ва Гулистон давлат педагогика институти биноси ёнида.

Жойлашуви (геолокация):

 

      10. АНДИЖОН ВИЛОЯТИ:

Тест синовининг бошланиш вақти: 14:30.

Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Андижон вилояти бўлими.

Манзил: Андижон шаҳар, Қўшариқ (Клара Сеткина) даҳаси 5-уй.

Мўлжал: Андижон шаҳар 4-сон касб-ҳунар мактаби (собиқ Банк коллежи), София тўйхонаси рўпарасида.

Жойлашуви (геолокация):

 

11. ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ:

Тест синовининг бошланиш вақти: 1-смена 14-00, 2-смена 16-00.

Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Фарғона вилояти бўлими .

Манзил: Фарғона шаҳри Нурафшон кўчаси «Мустақиллик шаҳарчаси».

Мўлжал: «ЭКО шаҳар»

Жойлашуви (геолокация):

 

12. НАМАНГАН ВИЛОЯТИ:

Тест синовининг бошланиш вақти: 14:00.

Жой номи: Билимни баҳолаш агентлигининг Наманган вилоятидаги биноси.

Манзил: Давлатобод тумани Юксалиш мавзеси Тадбиркор МФЙ Ёшлик кўчаси 92-уй.

Мўлжал: Юксалиш массивидаги 16-қаватли уй ёнида.

Жойлашуви (геолокация):

 

13. ТОШКEНТ ШАҲРИ:

Тест синовининг бошланиш вақти: 1-смена – 08:30, 2-смена – 11:00

Жой номи: Билимни баҳолаш агентлиги (олдинги Давлат тест маркази) биноси.

Манзил: Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси 12-уй.

Жойлашуви (геолокация):

Талабгорлар имтиҳон ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта) билан келишлари лозим.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры