Қандай ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади?

Қандай ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади?

Қонунчиликка кўра, малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

 

– ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг И — ХИ синфларида «Чет тили» фани;

– айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар;

– В — ХИ синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари»;

– ВИИИ — ХИ синфларда «Жисмоний тарбия»;

– В — ИХ синфларда «Технология»;

– Х-ХИ синфларда «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фанлари;

– таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг ИИ — ХИ синфларида «Ўзбек тили» фани;

– таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг ИИ — ХИ синфларида «Рус тили» фани.