Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.
Педагог ва ходимларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:
–жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий, жисмоний ва бошқа зўравонлик кўрсатиш;
–ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик;
–“Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни сабабсиз синф хонасида ушлаб туриш;
–дарс машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;
–таълим муассасасига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келиш;
–таълим муассасасининг ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
–муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирларни ташкил этиш;
–таълим муассасаларида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишларини дарс машғулотлари вақтида ўтказиш.
Хулоса қиладиган бўлсак, ўқувчиларни дарсдан сабабсиз чиқариб юбориш ёки дарсга сабабсиз киритмаслик мумкин эмас.