Ҳукуматнинг “Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилган.
Ушбу тартиб давлат ва нодавлат ОТМ талабалари учун бирдек амал қилади.
Аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб, мактабларда дарс беришлари мумкин эди.