eMaktab.uz платформасида баҳоланмаган дарс учун ўқитувчига ҳақ тўланмайди - Ta’lim xabarlari
eMaktab.uz платформасида баҳоланмаган дарс учун ўқитувчига ҳақ тўланмайди

Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.

 

Синф раҳбари «бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «ПР» устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:

 

с — ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;

дқ — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;

к — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;

кқ — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;

м — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;

ч — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;

қ — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;

нс — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;

тқ — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

 

Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

 

с — ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
кқ — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.(бахолаш мумкин).

 

Синф журналларида ўқувчиларнинг фамилияси ва исми мактаб таълим тилига қараб кирилл ёки лотин алифбосига асосланган ёзувларда киритилиши синф раҳбарига юклатилади

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры