Педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш таъқиқланади. Яна нималар мумкин эмас?

Педагогик фаолиятни амалга ошираётган ходимни қуйидагиларга жалб қилиш ёки мажбурлаш таъқиқланади:

 

– педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш;

 

– педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;

 

– педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;

 

– педагогни ишга жойлаштирилмаган, таълим билан қамраб олинмаган ва профилактика ҳисобида турган вояга етмаганлар ҳисобини юритиш ҳамда уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш ишларига жалб этиш;

 

– педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.

 

Шунингдек, давлат умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар давлат томонидан ўқув қўлланмалар билан бепул таъминланади. Педагоглар таълим жараёнида фойдаланадиган бирламчи ўқув-услубий материаллар ва ўқув қуроллари билан давлат томонидан бепул таъминланади.

 

Педагогни унинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, лекин сиёсий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тадбирларга (сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларида иштирок этишга, тест синовларида аудитория назоратчиси вазифасини бажариш, аҳолини рўйхатга олиш ишларида кўмаклашишга, таълим ташкилотларини текшириш ҳамда аттестациядан ўтказиш жараёнларида эксперт сифатида иштирок этишга ва бошқаларга) жалб қилиш унинг розилигига кўра, у билан тузилган шартномага асосан, қўшимча ҳақ тўлаш эвазига, ишдан бўш вақтида ёки иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда амалга оширилади.

 

Педагогни бирон-бир шаклда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш, шунингдек педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры