Президент қарори билан айрим қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу қарорга кўра:
–2024/2025 ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш имконияти яратилади;
–Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Болалар психологияси маркази ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошлари оширилади.
Эслатиб о’тамиз, “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таʼлим муассасаларига ўқишга киришда якка тартибдаги якуний суҳбат ёки Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таʼлим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.