«Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 15-бандига кўра умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
15-банднинг 2-хатбошига кўра умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина синф журнали (босма ёки электрон) юритилади. Ўқитувчи томонидан йиллик тақвим-мавзу режа eMaktab.uz платформасига юкланган бўлса, унда ушбу режани қоғоз кўринишдаги шаклини юритишга эҳтиёж йўқ.
Демак, ўқитувчидан қоғоз кўринишдаги йиллик тақвим-мавзу режа талаб қилиш ноқонуний хатти-ҳаракат ҳисобланади.